Roodell ва ADM Jizzax вакиллари Уху шаҳрида Chery International президенти билан музокаралар ўтказди

Бизнес

image

Roodell компанияси бошқарув директори Алексей Куренков ва ADM Jizzakh режалаштириш ва ривожлантириш бўлими раҳбари Алишер Комилов Хитойнинг Уху шаҳрида Chery International корпорацияси президенти Чжан Гуйбин билан уч томонлама музокаралар ўтказиш учун учрашди. Учрашув Ўзбекистонда автомобиль саноати жадал ривожланаётган бир шароитда бўлиб ўтди. Мамлакат жаҳон автомобиль бозорида янги иштирокчи бўлишига қарамай, автомобиль ишлаб чиқаришни фаол ривожлантирмоқда ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш устида ишламоқда.

Учрашувдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда автомобилларни маҳаллий ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, мамлакатда сотиладиган автомобиллар турларини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, ташриф давомида Roodell ва ADM Jizzakh компаниялари ўз жамоалари билан йиғиш цехига ташриф буюрди. Эътиборлиси, битта машинани йиғиш учун 44 сония вақт кетади.

Вакиллар, шунингдек, автомобиллар инновацион синовдан ўтказиладиган тажриба лабораторияси, двигатель товуши диагностика қилинадиган овоз ўтказмайдиган хона, шунингдек, краш-тестга мўлжалланган хонада бўлди.

Roodell компанияси Ўзбекистонда автомобилсозлик маҳсулотларининг етакчи дистрибюторларидан бири ҳисобланади. ADM Jizzakh эса ўзбек автомобиль ишлаб чиқарувчи йирик корхона бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида шериклар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди. Бундай ҳамкорлик натижасида янги иш ўринлари яратилиб, мамлакат иқтисодиёти рағбатлантирилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон бозори учун мавжуд бўлган Chery автомобиллари ассортиментини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бу истеъмолчиларга кенгроқ турдаги автомобиллардан фойдаланиш имконини беради, бу эса ўз навбатида Chery’нинг мамлакат бозоридаги рақобатбардошлигини оширади ва компания мавқеини мустаҳкамлайди.

Яқин келажакда ADM Jizzakh заводида янги Chery Arrizo 6 Pro моделини ишлаб чиқариш бошланади, йил охиригача гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган. Хоҳловчилар тез орада Chery салонларидан бирига мурожаат қилиб, тест-драйвер ўтказиши мумкин.

Батафсил маълумотни Chery веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин:

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Telegram каналимизга аъзо бўлинг.

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Chery Roodell ADM Jizzax

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг