Роналдусиз ўтган ўйинда Месси жамоаси тор-мор келтирилди

Спорт

image

Кеча, 1 февраль куни Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” ҳамда Американинг “Интер Майами” клублари ўртоқлик учрашувида тўқнаш келди. Ар-Риёддаги “Кингдом Арена”да бўлиб ўтган баҳс 6:0 ҳисобида Саудия клуби фойдасига ҳал бўлди.

Дастлабки дақиқалардан устунликни ўз қўлига олган риёдликлар 15-дақиқага келибоқ, рақиб дарвозасига 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Роналду жамоадошлари сафида голларга Отавио, Ляпорт, Маран ва Талиска муаллифлик қилди. Бразилиялик футболчи учрашувда хет-трик қайд этиб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшдии. “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси учрашувни захира ўриндиғида бошлади ва ўйиннинг 83-дақиқасида майдонга тушди.

Қайд этиш жоиз, мазкур баҳсни португалиялик футболчи Криштиану Роналду жароҳати боис ўтказиб юборди. “Ал-Наср” 38 ёшли футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишни истамади ва уни қайдномага киритмади.

Шундай қилиб, MLS клуби Саудиядаги турнесида қаторасига иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бундан олдин Месси жамоадошлари “Ал-Ҳилол”га 4:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Криштиану Роналду Интер Майами Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг