Роналдунинг собиқ тансоқчиси футболчидан қанча маош олганини айтди

Спорт

image

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг собиқ тансоқчиси Хичман Бухари спортчини қўриқлаган вақтида қанча даромад олганини очиқлади. Бу ҳақда у “Telecinco” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бухарининг сўзларига кўра, у кунига 1000 евро олган. Умуман олганда, у Роналдуни қўриқлаш орқали тахминан 1,5 миллион евро ишлаб топган. Марокашлик Бухари 5 карра “Олтин тўп” совриндори хавфли мижоз бўлмаганини айтган.

“Бизнинг ишимиз мижознинг профилига боғлиқ. Мен тўрт йил ишлаган Криштианунинг ҳолатида, унинг профили юқори хавфли эмас эди, чунки одамлар уни ўлдиришга уринмаган ва унга ўлим таҳдид солмаган. Унга мухлислар ёки уни таламоқчи бўлган одамлар томонидан таҳдидлар бўлган. Баъзи аҳмоқона воқеалар папараццилар ёки телба мухлислар билан юз берган, лекин жиддий нарса бўлмаган. У мен ишлаган энг яхши раҳбар”, дейди Бухари.

Маълумот учун, 40 ёшли Криштиану Роналду айни дамда Саудия Арабистонинг “Ал-Наср” клубида тўп сурмоқда. У фаолияти давомида 938 та гол уриб, футбол тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Шунингдек, “Forbes” маълумотларига кўра, айни дамда Роналду Саудия клубидан йилига 200 млн евро маош олади, яна тахминан 65 миллион доллар унга майдондан ташқаридаги фаолиятидан келиб тушади. Португалиялик футболчининг умумий даромади 285 миллион долларни ташкил этиб, бу футбол тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду “Ал-Наср” билан жорий йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтириш ниятида эканини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Хичман Бухари тансоқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг