Роналдунинг “Ал-Наср” билан қанча муддатга шартнома имзолаши маълум бўлди

Спорт

image

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Саудиянинг "Ал-Наср" клуби билан 2030 йилгача шартнома имзолайди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 37 ёшли португалиялик икки ярим йилни клуб футболчиси сифатида ўтказади, сўнгра 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи бўлаётган Саудия Арабистонининг элчиси ўлароқ иш олиб боради.  

Роналду ва "Ал-Наср" ўртасидаги келишув яқин вақт ичида тузилиши кутилмоқда.

Шартномага кўра, португалиялик футболчи йилига 200 миллион евро маош олади. Ҳозирча унинг 2030 йилги Жаҳон чемпионати элчиси сифатида қанча маош олиши маълум  эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

800

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг