Роналду Жоржинага турмушга чиқишни таклиф қилди
Олам
−
08 Сентябрь 2020
32508“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригесга оила қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда “El Mundo” хабар берди.
Роналду ва Родригеснинг муносабатлари 2016 йилдан бери давом этяпти.
2017 йилда Жоржина ва Криштиану қиз фарзандли бўлишган. Роналдунинг суррогат онадан ҳам учта фарзанди бор. Беш карра “Олтин тўп” соҳиби мавсум якунлангач, таътилга чиққанида севгилисига уйланишни таклиф қилган. Жоржина зиёфат уюштириб, унга футболчининг дўстларини чақирган. Ушбу тадбир давомида Роналду Родригесга оила қуришни таклиф қилган, қиз эса рози бўлган.
Қайд этилишича, тадбирда жуфтликнинг қариндошлари иштирок этишмаган, улар яқин орада тўй қилишни ҳам режалаштирмаяпти.
Ўтган мавсумда 35 ёшли футболчи “Ювентус” таркибида 46 та учрашув ўтказган ва 37 та гол урган.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь