Роналду ЖЧ-2022 нинг офсайдлар пешқадами бўлди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 да энг кўп офсайд ҳолатини қайд этган. Бу ҳақда "Chempionat" нашри хабар берди.

Кеча, 6 декабрь куни жаҳон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган турнирда Португалия ва Швейцария баҳси бўлиб ўтди. Учрашувнинг биринчи таймида ҳужумчи Роналду захира ўриндиғида эди, майдонга тушгандан сўнг, иккинчи бўлимнинг 83-дақиқасида у рақиб дарвозасига тўп йўллади, аммо яққол офсайд ҳолати кузатилгани туфайли гол ҳисобланмади. 

Роналду 1/8 финалнинг барча ўйинлари якунига кўра, офсайд зарбалари сони (7) бўйича турнирда пешқадамлик қилмоқда. Офсайдда урган 5 голи билан Испания терма жамоаси ҳужумчиси Алваро Мората эса иккинчи ўринда турибди.

Таъкидлаш жоиз, Криштиану Роналду жорий Жаҳон чемпионатида битта голга муаллифлик қилган. 

Маълумот ўрнида, 10 декабрь куни чорак финалда Португалия терма жамоаси Марокаш жамоаси билан тўқнаш келади.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг