Роналду ЖЧ–2022 фаворитларини айтди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ–2022да қайси жамоаларни фаворит деб билишини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

“Мен Бразилия, Франция, Германия, Испания ва Аргентина терма жамоаларини  турнирнинг фаворитлари деб биламан. Бу жамоаларнинг муваффақиятга эришиш имконияти бошқа иштирокчиларга қараганда юқори. Аммо Португалия яхши натижа қайд этиши мумкинлигини исботлаб бўлди”, дейди 37 ёшли футболчи. 

Маълумот ўрнида, Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионатини Ганага қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув 24–ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади. Шунингдек, Фернандо Сантуш шогирдлари гуруҳда Уругвай ва Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг