Роналду ўзининг юбилей ўйинида хет-трик амалга оширди 

Олам

image
0:00
0:00
download

"Ювентус" Италия чемпионатининг 27-тури доирасида ўз уйида "Кальяри"ни қабул қилди.

Танаффусга қадар "Кекса синьора" ҳужумчиси Криштиану Роналду хет-трик амалга оширди. 

Роналду ҳисобни ўйиннинг 10-дақиқасида  очди, шунингдек, 25-дақиқада пенальтидан гол урди. 
32-дақиқада эса португалиялик хет-трик қайд этди. 

Ўйин португалиялик учун юқори дивизионлардаги юбилей 600-учрашув бўлди. 

У "Реал Мадрид" таркибида 292 та учрашув (311 гол), "Манчестер Юнайтед" таркибида 196 та учрашув (84 гол), "Ювентус" таркибида 87 та учрашув (75 гол), "Спортинг" сафида 25 та учрашув (3 гол) ўтказган. 

Маълумот ўрнида, "Кальяри" - "Ювентус" учрашуви 1:3 ҳисобида якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

670

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг