Роналду ўз рекордини янгилади

Спорт

image

Дам олиш кунлари 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Саралашнинг 2-тури доирасида “J” гуруҳидан ўрин олган Люксембург ва Португалия термалари куч синашди. Тўлиқлигича Португалиянинг устунлигида ўтган баҳсда Роберто Мартинес шогирдлари 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси, Португалия терма жамоаси сафида Криштиану Роналду дубл қайд этди. Шу тариқа ҳужумчи терма жамоа сафидаги 121 ва 122-голларини киритиб, терма жамоалар сафида энг кўп гол уриш бўйича ўзига тегишли рекордни яна 2 та тўпга янгилаб қўйди.

1-турда Португалия ўз уйида Лихтенштейн билан куч синашиб, 4:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўша баҳсда ҳам Роналду 2 та голга муаллифлик қилганди. Люксембургга қарши баҳсдан сўнг, Роналду ўз Twitter саҳифасида ортда қолган икки тур ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Икки ўйин, икки ғалаба! Мақсадга эришилди. Жамоамиз саралашни жуда ижобий бошлашига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Олға!” деб ёзди ҳужумчи.

Икки турдан сўнг Португалия ўз гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 1 та ғалаба ва 1 та дуранг натижа қайд этган Словакия эса 4 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг