Роналду учун Саудиядаги баъзи қонунларга кўз юмилади

Спорт

image

Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес Саудия Арабистонида турмуш қурмаган жуфтликларнинг бир уйда яшашини тақиқловчи қонундан озод қилинади. Бу ҳақда Испаниянинг EFE ахборот агентлиги хабар берди.

Саудия Арабистонидаги ислом қонунлари турмуш қурмаганларнинг бир том остида яшашини тақиқлайди. Бироқ Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес бундан мустасно.

Фуқаролик ҳуқуқи бўйича ихтисослашган саудиялик ҳуқуқшуносларнинг айтишига кўра, араб давлати полицияси энди никоҳсиз бирга яшаётган хорижлик жуфтликларни жиноий жавобгарликка тортмайди. Буни тақиқловчи қонун фақат бундай жуфтликларда бошқа жиноят содир бўлган ҳолларда кучга киради.

Жоржина Саудия Арабистонида яшаш учун виза олиши керак ва унинг иккита йўли бор: "Ал-Наср" билан қандайдир ҳамкорликка киришади ёки 90 кун давомида мамлакатда доимий қолиш имконини берувчи туристик виза олади.

Бироқ мамлакат қонунларига мувофиқ, Саудия Арабистонининг меҳнат қонунлари қиролликка кириш визасини олган ҳар қандай аёл Саудия Арабистонида яшовчи эркакнинг хотини, ишчиси ёки қариндоши бўлишини талаб қилади.

Дипломатик ваколатхоналар турмушга чиқмаган аёлга виза бера олмайди, лекин Роналду учун бу қонунга кўз юмилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Saudiya Ronaldu

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг