Роналду тарихдаги энг зўрларидан бири – Де Хеа

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа жамоадоши Криштиану Роналдуни тарихдаги энг яхши футболчилардан бири деб билишини маълум қилди. Бу ҳақда “Манчестер Юнайтед” клуби матбуот хизмати хабар берди.

"Роналду жуда зўр футболчи. Унинг иш услуби ҳам қандай даражадаги ўйинчи эканлигини кўрсатади. Роналду доим танасига кучли юкламалар олади. У ҳар бир учрашувга, ҳар бир машғулотга бор эътиборини қаратади. Шунинг учун у тарихдаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. У руҳий жиҳатдан жуда кучли ва ўзига тўғри баҳо бера олади”, деган “Манчестер Юнайтед” дарвозабони.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Роналду Англия Премьер лигасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, португалиялик иқтидор эгаси UEFA Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Маъруф Абдумаликов

 

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг