Роналду собиқ жамоадошининг саломини аликсиз қолдирди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия чемпионатининг 14-тури доирасида “Вест Хем”га қарши ўйин олдидан собиқ жамоадоши Гари Невилл билан саломлашмади. Бу ҳақда "SPORTbible" нашри хабар берди.

Беш карра “Олтин тўп” соҳиби "Тоттенхем"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушишдан бош тортгани учун ўтган ҳафта АПЛда "Челси"га қарши ўйин қайдномасига киритилмаганди. Ўша ўйиндан сўнг Невилл "Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнасида 37 ёшли португалияликни сотиши кераклигини айтди.

"Вест Хем"га қарши ўйин олдидан тайёргарлик пайтида Роналду "қизил иблислар"нинг собиқ футболчиси Луи Саа ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Реднапп билан саломлашди, бироқ, Невилл билан саломлашмай ўтиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду пайшанба, 27 октябрь куни Европа Лигаси доирасида "Шериф"га қарши ўйинда (3:0) гол урганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг