Роналду “Сиу” ҳақида фикр билдирди
Спорт
−
14 Июнь 2023 13752 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду гол нишонлаш услубини бошқа спорт тури вакиллари ҳам такрорлаётганидан мамнунлигини маълум қилди.
“Бу нишонлаш глобал ҳодисага айланганга ўхшайди. Бошқа ўйинчилар, бошқа спорт турлари вакиллари ва ёш болалар ҳам буни такрорлаётганидан мамнунман. “Сиу” бу “Ҳа!” дегани. Жуда оддий, аммо кучли чақириқ”, дейди Роналду.
Роналду ўтган мавсумда Саудия Арабистонида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоаси “Ал-Иттиҳод”дан 5 очко ортда қолиб, чемпионатда 2-ўринни эгаллади. Роналду мавсумни “Манчестер Юнайтед”да бошлаганди, бироқ кейинчалик мураббий ва раҳбарият билан келишмовчилик туфайли клубни тарк этди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь