Роналду Месси билан бир лигада ўйнаши мумкин
Спорт
−
04 Февраль 5578 1 дақиқа
Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду фаолиятини MLS’да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар беради.
Манбага кўра, Роналдунинг агенти аллақачон MLS клубларидан расмий сўровлар олган ва агар футболчи “Ал-Наср”ни тарк этишга қарор қилса, музокаралар бошланиши кутилмоқда.
40 ёшли ҳужумчи фаолиятини давом эттириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда ва хорижий лигалардан таклифларни қабул қилишга тайёр. Таъкидланишича, тез орада спорт ва ташкилий омилларга асосланган якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, португалиялик ҳужумчи “Ал-Наср” лойиҳанинг келажакдаги ривожланиши ва жамоанинг спорт истиқболлари бўйича аниқ кафолатлар йўқлиги сабабли ҳам клубдан кетишни жиддий кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Роналдунинг азалий рақобатчиси Лионель Месси 2023 йилдан бери MLS’да фаолият юритмоқда. Агар Роналду Шимолий Америка лигасига ўтишга қарор қилса, футбол мухлислари яна икки жаҳон юлдузи ўртасидаги рақобатга гувоҳ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду клуб раҳбарияти билан можаро туфайли “Ал-Наср”нинг ўйинлари ва машғулотларида қатнашмаётгани ва Саудия Арабистонини тарк этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль