Роналду “Манчестер Юнайтед”да қоладими?

Спорт

image

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду келаси мавсумда ҳам жамоада қолмоқчи. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.

Манбага кўра, 37 ёшли португалиялик жамоадошларига ўз ихтиёри билан “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишни режалаштирмаганлигини айтган. Роналду бу мавсумдаги “Манчестер Юнайтед”нинг натижалардан жуда хафа бўлган. Шунинг учун Роналду “қизил иблислар”ни Европа Чемпионлар лигасига қайтаришни, қолаверса? у ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритиш ниятида.

Роналду Англия клубига 2021 йилнинг ёзида “Ювентус”дан ўтган эди. Ҳужумчи жамоа сафида 38 та ўйинда 24 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Роналду ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги келишув 2023 йилнинг 30 июнида якунига етади. “Тransfermarkt” портали 37 ёшли футболчининг бозор нархини 35 миллион еврога баҳолаган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг