Роналду карантин қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда
Спорт
−
28 Январь 2021
4712Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг рафиқаси Жоржина Родригез карантин чораларини бузган. Бу ҳақда “Corriere dello Sport” газетаси хабар бермоқда. Маълумот ANSA агентлиги томонидан ҳам тасдиқланган.
Хабарларга кўра, эр-хотин бу ҳафта Пиемонт ва Валле д’Аоста чегарасини кесиб ўтган. Иккала минтақа тўқ сариқ зонада, коронавирус билан касалланиш хавфи ўртача ва юқори ҳудуд ҳисобланади.
Роналду ва Жоржина туғилган кунни нишонлаш учун Курмайор тоғ чанғи курортига борган. Айтишларича, улар расмий равишда ёпилган меҳмонхонада яшаган. Уларнинг фотосуратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди, бу эса текширув бошланишига сабаб бўлган.
Италияда тўқ сариқ зонага киритилган ҳудудлар чегараларини фақат алоҳида ҳолатларда кесиб ўтиш мумкин.
LiveБарчаси