Роналду қимматбаҳо самолёт сотиб олди
Спорт
−
13 Январь 2025 17834 1 дақиқа
Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 75 миллон еврога шахсий самолёт харид қилди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 5 карра “Олтин тўп” соҳиби Яқин Шарқ мамлакатлари ва бутун дунёга саёҳат қилиш учун “Gulftsream G650” русумли аэрофлот сотиб олди.
Маълумот ўрнида, мазкур учоқ соатига 610 миль тезликка чиқа олади. Самолётда 19 та йўловчи парвоз қилиши мумкин. Шунингдек, 10 та йўловчи бортда ётоқхона хизматидан фойдалана олади. Роналду ушбу учоқни турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан бирга саёҳатларга чиқиш мақсадида харид қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 39 ёшли футболчи яна бир тарихий натижа қайд этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси