Роналду иккимизга Манчестер торлик қилади – Фьюри
Спорт
−
05 Октябрь 2021
5474Профессинал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WВC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри Манчестер шаҳридаги “Олд Траффорд” стадионида рингга кўтарилиш энг катта орзуси эканини тан олди.
“Менда иккита жанг қолди ва мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун Манчестерда муштлашмоқчиман. Ҳаётим давомида “Олд Траффорд”да жанг қилишни орзу қилардим”, дейди Фьюри.
Шунингдек, “лўлилар қироли” Криштиану Роналдунинг “қизил иблислар” сафига қайтиши ҳақида фикр билдирди:
“Роналду “Орзулар театри”га қайтганидан жуда хурсандман, лекин бу шаҳар иккимиз учун торлик қилади! Агар Манчестерда яшаганимда, бу муаммо бўларди. Мен яшайдиган Моркхэмда тирбандлик ва бензин учун навбат йўқ (ҳозирда Буюк Британиядаги кўплаб ёқилғи қуйиш шохобчалари бензинсиз қолган). Моркхэмда кучли шамол ва ёмғирдан бошқа нарса мавжуд эмас. Аммо биз яхши инсонлармиз”.
Маълумот учун, жорий йилнинг 9 октябрь куни Тайсон Фьюри WВC чемпионлик камари ҳимояси учун Деонтей Уайлдерга қарши баҳс олиб боради. Бундан аввал улар ўзаро икки марта рингга кўтарилган. Устунлик Фьюри томонида (1 ғалаба, 1 дуранг). Жанг ғолиби катта эҳтимол билан мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун Александр Усикка қарши жанг қилади.
LiveБарчаси