Роналду фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзани эслади

Спорт

image

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятидаги энг эсда қоларли лаҳзани айтиб ўтди. Бу ҳақда “Madrid Universal” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, 2013/2014 йилги мавсумда “Реал Мадрид” Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ)нинг ўнинчи совринини қўлга киритгани Роналду фаолиятидаги унутилмас хотиралардан бири бўлган. 

“Реал”да ҳамма доим ЕЧЛ ҳақида ўйлайди. Йилдан-йилга босим кучайиб бораётганини ҳис қилдик. Ўша йили биз ЕЧЛ бош совринини қўлга киритдик. Бу ўзига хос ғалаба, хотирамда абадий қоладиган лаҳза эди. “Реал Мадрид”да ўйнаганингизда, Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш қандайдир обсессиядек (мияга фикрларнинг кетма-кет ёғилиб келавериши) туюлади. “Реал” менинг ватанимда ўнинчи ЕЧЛ совринини ютган эди. Ҳар бир мухлис буни хоҳлади, биз ҳаммамиз буни хоҳладик”, дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Ал-Наср”га 2022 йилнинг декабрь ойи охирида келиб қўшилди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2,5 йилга мўлжалланган бўлиб, у мавсумига тахминан 200 миллион евро маош олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду “Ал-Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг