Роналду “Ал-Наср”дан “Барселона” футболчиси трансферини сўрамоқда

Спорт

image

“Ал-Наср” клуби сардори Криштиану Роналду Саудия Арабистони жамоасидан “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовскийни ёзда эркин агент сифатида жамоага қўшишни сўраган. Польшалик футболчи мавсум якунида каталонияликлар сафини тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Sports mole” нашри хабар берди.

Манбаларга кўра, “Ал-Наср” Левандовскийни идеал номзод сифатида кўрмоқда. 37 ёшли форвард Саудия Арабистонига кўчиб ўтган тақдирда, катта миқдордаги маош ва Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнаш имкониятига эга бўлади.
Испания нашрларининг ёзишича, Левандовский Саудия клубига ўтиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Криштиану Роналду эса “Ал-Наср” раҳбариятини ушбу трансферни амалга оширишга ундаган.

“Барселона” жамоаси ҳали Левандовскийнинг келажаги борасида якуний қарор чиқармаган, бироқ бу мавсум тажрибали ҳужумчининг Каталониядаги сўнгги мавсуми бўлиши мумкин.

 “Барселона” мураббийлар штаби польшалик ҳужумчининг жароҳатга мойиллиги сабаб хавотирда ва аллақачон  “Атлетико Мадрид” ва Англия Премьер-лигасининг бир нечта клубларидаги вазиятни диққат билан кузатишни бошлаган.

Маълумот учун, 37 ёшли Левандовский Каталония клуби сафида жами 156 ўйинда майдонга тушди ва 105 та гол, 20 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда эса у 9 та ўйинда 4 та гол муаллифи бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду “Ал-Наср” Роберт Левандовский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг