Роналду 39 ёшида яна бир тарихий натижа қайд этди
Спорт
−
10 Январь
10538Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 24 йил кетма-кет гол уришга муваффақ бўлди. Роналду илк бор 2002 йилнинг октябрь ойида “Спортинг” таркибида рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ўшандан бери у ҳар календар йилида тўп киритди.
Кеча, 9 январь куни Саудия Арабистони чемпионати доирасида “Ал-Наср” ўз майдонида “Ал Оҳдуд”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Криштиану пенальтидан гол уриб, ўз исмини таблога ёздириб қўйди.
Маълумот ўрнида, португалиялик футболчи 2023 йилда Саудия клубига ўтди ва унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. У жорий мавсум “Ал-Наср” сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та ассист қайди этди. Роналду бутун футболчилик фаолияти давомида умумий 917 та гол урди ва у минглик довондан ўтишни мақсад қилган.
Феварль ойида 40 ёшни қаршилайдиган футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 12 миллион еврога баҳоланган.
LiveБарчаси