Роналду ҳибсга олиниши мумкин (видео)
Спорт
−
11 Август 2023
33802Саудиянинг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйин вақтида насронийларга хос ишора қилгани учун ҳибсга олиниши мумкин. Бу ҳақда “Italy 24 Press News” хабар берди.
Манбага кўра, Роналдунинг ҳаракати Саудия Арабистони қонунларида тақиқланган. 38 ёшли португалиялик футболчи Араб чемпионлар кубоги доирасида Ироқнинг “Аш-Шорта” клубига қарши ўйинда (1:0) гол урди. Роналду ўз услубида голни нишонлашдан олдин насроний имо-ишораларни кўрсатди, бу эса Саудия Арабистони қонунларига зид.
Саудия Арабистонидаги ҳар қандай насроний имо-ишорани кўрсатиш жиноят ҳисобланади, чунки насроний имо-ишора кўрсатаётган шахсга бошқа одамларни ўз эътиқодига тарғиб қилишга интилган, деб қаралади.
Бундай ҳаракатни амалга оширган киши ҳибсга олиниши мумкин. Бир вақтлар ҳатто “Ал-Наср” футболчиси Хуан Пабло Пино Исо Масиҳ тасвири туширилган татуировка учун ҳибсга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь