Роналдо ваъдасининг устидан чиқди

Спорт

image

Испаниянинг "Вальядолид" клубига эгалик қилувчи Роналдо Луис Назарио жамоасининг Ла Лигага чиққанини нишонлаш учун 200 км масофани велосипедда босиб ўтди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди

Манбага кўра, “Вальядолид”нинг 51 фоиз акцияларига эгалик қилувчи собиқ ҳужумчи электр велосипедда Сантяго де Компостела шаҳрини саёҳат қилди. У 200 километрни тўрт босқичда, кунига 50 кмдан босиб ўтган ва шу тариқа берган ваъдасини бажарган.

“Вальядолид” президенти берган ваъдасини бажарди. Роналдо агар клуби Ла Лигага чиқишни уддаласа, 200 км йўлни велосипедда босиб ўтишини айтган эди. Роналдонинг ўзи бу ишини изоҳлар экан, “Вальядолид”нинг ғалабaси шундай қилишга арзишини таъкидлаган.

“Кучли оғриқларга қарамай, мен охиригача ҳаракат қилдим. “Вальядолид”нинг ғалабaси бунга арзийди. Шу кунларда минглаб нарсаларни ўйладим. “Вальядолид” ва мен бу йил қаттиқ меҳнат қилдик ва Ла Лигага қайтишга муваффақ бўлдик” деган афсонавий футболчи.

Маълумот ўрнида, Роналдо 2002 йили Бразилия терма жамоси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. У фаолияти давомида, “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Интер” ва “Милан” каби клубларда тўп тепган. Кўпчилик учун у дунё тарихидаги энг кучли футболчи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг