Роналдо Бразилия футболи раҳбарига айланмоқчи

Спорт

image

Афсонавий бразилиялик футболчи Роналдо Назарио келаси йили бўлиб ўтадиган Бразилия футбол федерацияси раҳбари сайловида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда “Lance” хабар берди.

Манбага кўра, агар Роналдо сайловда ғалаба қозонса, испаниялик машҳур мураббий Хосеп Гвардиолани Бразилия терма жамоаси мураббийлигига олиб келишга ҳаракат қилмоқчи. 

Маълумот учун, 48 ёшли Роналдо ҳозирда Испаниянинг “Вальядолид” хўжайини ҳисобланади. У футболчилик фаолияти давомида 2 марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Бразилия терма жамоаси билан 2 марта жаҳон чемпионлигини, клуб миқёсида эса ПСВ, “Барселона”, “Интер”, “Реал”, “Милан” ва “Коринтианс” каби жамоаларда тўп тепиб, турли жамоавий ва шахсий совринларни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Роналдо Назарио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг