Роналдиньода коронавирус аниқланди

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси таркибида 2002 йил жаҳон чемпиони бўлган. Роналдиньо коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Бу ҳақда у Instagram’даги ўз саҳифасида маълум қилди.

"Мен тест топширдим ва унинг жавоби ижобий чиқди. Менда ҳаммаси яхши, касаллик аломатлари йўқ”, деб ёзади 40 ёшли Роналдиньо.

Роналдиньо Бразилиянинг “Гремио”, “Фламенго”, “Атлетико Минейро”, Франциянинг “Пари Сен-Жермен”, Испаниянинг “Барселона”, Италиянинг “Милан”, Мексиканинг “Керетаро” жамоаларида тўп сурган. Ярим ҳимоячининг сўнгги клуби 2015 йилда фаолият юритган Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоаси бўлди.

Футболчи Бразилия терма жамоаси таркибида 2002 йилги жаҳон чемпиони, Америка кубоги, Конфедерациялар кубоги ғолиби ва 2008 йилги Олимпиаданинг бронза медали соҳиби бўлди. Умумий ҳисобда у терма жамоа сафида 97 учрашув ўтказган ва 33 гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналдиньо коронавирус

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг