“Рома”ни “қақшатган” футболчи Холанднинг шериги бўлиб чиқди
Спорт
−
23 Октябрь 2021 4422 1 дақиқа
UEFA Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида “Буде-Глимт” сафида “Рома”га қарши баҳсда дубл қайд этган норвегиялик ҳужумчиси Эрик Бутхейм Эрлинг Холанднинг рэп шериги ҳисобланади.
Гап шундаки, 13 ёшида дўстлашган Бутхейм ва Холанд 2016 йилда Эрик Сандберг билан “Flow Kingz” рэп триосини тузган. Улар Эрлинг Бундеслигага ўтаётган пайтда ижтимоий тармоқларга видеолар жойлаштириб уни оммалаштиришган.
Эслатиб ўтамиз, Эрик Бутхейм Жозе Мориньо мураббийлигидаги “Рома”га қарши баҳсда дубл қайд этишдан ташқари, 3 та голли узатмани ҳам амалга оширган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 21 октябрь куни Конференциялар лигасининг 3-турида “Будё-Глимт” “Рома”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди. “Аспмюра” стадионида бўлиб ўтган баҳсда Элдор Шомуродов 46-дақиқада майдонга тушган эди. Норвегияликлар 7 очко жамғарган ва “C” гуруҳида биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги “бўрилар” ҳисобида 6 очко мавжуд.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль