Рогозин операция қилиниши керак. У Москвага юбориляпти

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, “Роскосмос” корпорациясининг собиқ раҳбари Дмитрий Олегович Рогозин Донецкдаги меҳмонхонада умуртқасидан яраланиб, Ростов Дондаги ҳарбий клиник шифохонага олиб кетилган эди. Рогозиннинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, шифокорлар уни мураккаб жароҳҳлик амалиёти учун Москавага юбориш кераклигини айтмоқда.

“Дмитрий Олеговичнинг умуртқасига кирган минани Донецк ва Ростов Дон шифокорлари мураккаб деб ҳисоблашмоқда. Шу билан бирга улар жарроҳлик амалиётини амалга оширишга журъат этмади. Рогозин Москвага олиб борилгандан сўнг, зарурий тиббий ёрдам тўғрисида шифокорлар кенгаши бир қарорга келади”, дейди Рогозиннинг ёрдамчиси.

Маълумот учун, Украина хавфсизлик кучлари жорий йилнинг 21 декабрь куни кечқурун Донецкнинг Ленин туманига зарба берган эди. Шунингдек, улар Дмитрий Рогозин бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий маслаҳатчилар яшайдиган меҳмонхонани ўққа тутган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг