Родриго Дутерте пора талаб қилган мансабдорларни отишга рухсат берди

Олам

image

Кеча, 12 сентябрь куни Филиппин Президенти Родриго Дутерте, фуқаролардан пора талаб қилган мансабдорларни ўқ отар қурол билан отиб, уларга жароҳат етказишга (ўлдиришга эмас) рухсат берди, дея хабар берди “Manila Bulletin”.

Президент жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун коррупционерларнинг оёғига отишни таклиф қилди.
“Агар солиқларни, йиғимларни, божхона ва бошқа тўловларни тўлаётган бўлсангиз. Бу аҳмоқлар сиздан пора талаб қилса, уларни уринг. Мабодо ёнингизда қурол бўлса, сиз уларни отишингиз мумкин. Аммо уларни ўлдириб қуйманг. Акс ҳолда сиз суриштирувлар натижасига кўра, афв этилмаслигингиз мумкин”, дейди Родриго Дутерте. “Коррупция мамлакатнинг кенг тарқалган муаммосига айланган. Бу деярли ҳар бир ҳукумат аъзосининг ичига жойлишиб олган қурт” дейди Филиппин раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, қонунни бузаётган мансабдорга ўқ узиб, тан жароҳати етказган фуқарога қамоқ жазоси қўлланилмайди.

Шунингдек, Дутерте фуқароларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, мансабдор шахслар иштирокидаги коррупция ёки ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида хабар беришга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дутерте қонунни

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар