Родри учун Европанинг икки гранти курашмоқда – ОАВ

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри Европанинг топ клублари – “Реал Мадрид” ва ПСЖ жамоалари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Родрига билан икки йирик клуб “Реал Мадрид” ва “Пари Сен-Жермен” қизиқиш билдирган. Шу билан бирга, “Сити” ярим ҳимоячига жамоанинг етакчиларидан бири сифатида қолишига умид қилмоқда. 2024 йилги “Олтин тўп” соҳиби яқинда олган жиддий жароҳатига қарамай, “шаҳарликлар” учун муҳим шахс бўлиб қолмоқда.

“Реал Мадрид” испаниялик футболчининг аҳволини анчадан бери кузатиб келмоқда ва уни ярим ҳимоясини кучайтириш учун идеал номзод сифатида кўрмоқда. ПСЖ эса Родрини жамоасининг ҳам ички, ҳам халқаро майдонларда совринларга интилишида муҳим фигура сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Родрининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунланади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, испаниялик ярим ҳимоячининг ҳозирги бозор қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ “Манчестер Сити” “Реал Мадрид” Родри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг