Родри “Реал”га ўтиш-ўтмаслик борасида позициясини билдирди
Спорт
−
16 Сентябрь
1745Испания терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри ҳозирча Мадриднинг “Реал” клубига ўтишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда футболчи “Todofichajes”га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Ҳозир мен Англиядаги ҳамма нарсадан мамнунман. Мен дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнайман ва ҳали уч йиллик келишувим бор, лекин вақти келганда келажагим ҳақида ўйлайман. Испания менинг мамлакатим, Мадрид эса она шаҳрим”, дейди Родри.
Футболчининг “Манчестер Сити” клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 130 миллион еврони ташкил этади, ўтган мавсумда Родри Англия чемпионати, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Европа суперкубогида ғолиб чиқди, ёзда эса Испания терма жамоаси сафида Евро-2024'да олтин медални қўлга киритди.
LiveБарчаси