Родри “Реал”га ўтиш ниятида эмас
Спорт
−
22 апрел 2025 5079 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ у бошқа клубга ўтиш ниятида эмас.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида ярим ҳимоячи хочсимон пайларининг шикасланиши ортидан узоқ муддатга сафдан чиққанди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда учта ўйин ўтказди.
Футболчининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 130 миллион еврони ташкил қилади.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр