Родри “Олтин тўп” учун кимга овоз бергани маълум бўлди
Спорт
−
12 ноябр 2024 12149 1 дақиқа
“Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри “Олтин тўп” соҳиби учун ўтказилган сўровномада ўзини 1-ўринга қўйган. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, у ўз рейтингида иккинчи ўринга “Реал” ҳимоячиси Дани Карвахаль жойлаштирган. “Қаймоқранглилар” вингери Винисиус Жуниорни эса 3-ўринда қайд этган.
Маълумот учун, Родри 2008 йилдан бери Англия Премьер-лигаси клубларидан “Олтин тўп” совринини қўлга киритган биринчи футболчи бўлди. Овоз йиғишда “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор 2-ўринни эгаллади. “Қироллик клуби” ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем эса 3-ўринда қайд этилди. Кучли бешликка ҳимоячи Даниэль Карвахаль (“Реал”) ва ҳужумчи Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) кирди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр