Робахон Маҳмудова Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди
Бизнес
−
22 Июнь 2023
5034Бугун “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудова Фарғона вилояти, Қўштепа туманида бўлиб, фарғоналик сайловчилар билан учрашди.
“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг бош ишончли вакили Иномжон Қудратов сайловчиларга президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ва фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берди.
Шундан сўнг, Робахон Маҳмудова сайловчилар билан юзлашар экан, сайловолди дастуридан ватан тараққиёти йўлида ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий адолатни ва миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновациялар ва таълим соҳасини барқарор ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш каби улуғвор мақсадлар ўрин олганлигини таъкидлаб ўтди.
Қайд этилганидек, номзод дастурида Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш, айниқса, адвокатура, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ўртасида электрон маълумот алмашинувини янада яхшилаш чораларини кўриш, шу билан биргаликда нотариуслар томонидан йўл қўйилган кам аҳамиятли хатолар учун уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш амалиётига барҳам бериш, биринчи маротаба ёки қўпол бўлмаган хатолар учун нотариусларга жарима қўллаш амалиётини йўлга қўйиш таклифи илгари сурмоқда.
Номзоднинг сайловолди дастурида шунингдек, “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш, жамиятда ўқитувчилар мақомини ошириш, субсидиялар бериш тизимини янада такомиллаштириш ва мақсадли ишлатилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, божхона ва солиқ имтиёзларини такомиллаштириш, имтиёзларни аниқ соҳаларга бериш, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий бир хил ўсишни таъминлаш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантиришга қаратилган ғоялар илгари сурилаётганлиги айтиб ўтилди.
Учрашув якунида Робахон Маҳмудова сайловчиларнинг саволларига батафсил жавоб берди.
Ўзбекистон Республикаси президентлигига "Адолат" социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.
“Адолат” социал-демократик партиясининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг:
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.adolat.uz
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь