Ризаев: Контрактнинг бир қисмини давлат тўлаб бериши керак

Интервью

Сир эмаски, ўзбекистонлик кўплаб иқтидорли ёшлар мамлакатдаги таълим тизимидан норози бўлиб ёки бошқа сабаблар билан мамлакатни тарк этяпти. Ачинарлиси, хорижда ўқиб, ўша ерда ишлаб қолиб кетаётган ёшлар ҳаддан ташқари кўп. Нега Ўзбекистондан кетган ёшлар қайтмаяпти, уларнинг шу ерда ишлашига шароит йўқми?

Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаев билан интервью давомида нафақат ўқитувчилар, балки, талабалар ҳам чет элга ўқишга, малака оширишга кетиб қолаётганлиги, пандемия даврида қабул жараёнидаги муаммолар ҳамда камчиликлар борасида савол билан юзланиб, фикрларини тингладик.

Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

Ч.Ш.: — Бу йилги қабул жараёнида бир қанча муаммолар бўлди. Сиз раҳбарлик қилаётган институтда бу қандай кечди? Контракт масаласини ҳам айтиб ўтсангиз...

Ж.Р.: — Биласизми, тест тузаётган домлаларимиз ўзининг қаричи билан ўлчайди. Умуман олганда, бугунги имтиҳондаги синовлар, ўтган даврга нисбатан бир неча баробар ҳаққоний десак тўғри бўлади. Aммо талабалар эртага битиргандан кейин бошқа жойда ишламайди. Ватанимиз учун ишлайди. Шу нуқтаи назардан контрактнинг маълум бир юкини давлат ўз бўйнига олиши керак.

Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг