Риштон туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 11 август куни Фарғона вилояти Риштон туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Баҳодир Раҳматуллаевич Холиқов бундан буён Риштон тумани ҳокими сифатида фаолият юритади. У бунгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган. 

Маълумот учун, Баҳодир Холиқов 1972 йил 26 январда Риштон туманида туғилган. Маълумоти - олий. 1994 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Солиқ тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган, Марғилон, Қувасой ва Фарғона шаҳарлари Давлат солиқ инспекциялари бошлиғи бўлган.

2019-2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.

Баҳодир Холиқов 2020 йилдан 2021 йилнинг май ойигача вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2021 йилда эса вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. 

Эслатиб ўтамиз, Риштон туманининг собиқ ҳокими Суҳфонжон Солиев жорий йилнинг 27 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инфляцияни жиловлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашдаги ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан озод қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Риштон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг