Рим папаси Украинадаги можарони жаҳон уруши деб атади
Олам
−
18 Декабрь 2022
5321Украинадаги можаро жаҳон уруши ва яқин орада тугамайди. Бу ҳақда Рим папаси Франциск ABC газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг диний маслаҳатчиларидан бирини менга учинчи марта юбормоқда. Мен алоқадаман, қабул қиляпман, ёрдам беряпман. Лекин мен қисқа муддатда можаро якунини кўрмаяпман, чунки бу жаҳон уруши”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, урушда аллақачон бир нечта қўллар ва кўплаб манфаатлар бор.
Шунингдек, у ҳеч ким унинг Украинада тинчлик ўрнатиш ҳақидаги чақириқларига эътибор бермаётганидан шикоят қилган.
Бундан ташқари, Рим папаси черков ва руҳонийларнинг роли ҳақидаги фикрларини айтиб ўтган. Францискга кўра, черковнинг вазифаси халққа ҳамроҳлик қилишдир.
“Руҳоний сиёсатга аралаша бошлагани нотўғри, у одамларга тўғри танлов қилишга ёрдам бериши керак, лекин сиёсатчи бўлмаслиги керак. Агар у сиёсатга кирмоқчи бўлса, ўз қадр-қимматини ташлаб, сиёсатчи бўлсин”, дейди Франциск.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Ватикандаги элчиси Александр Авдеев Рим папаси Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинувида иштирок этаётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси