Рейтинг: Ўзбекистон интернет тезлиги МДҲда атиги 2 та давлатдан юқорироқ

Бу қизиқ

image

Ookla компанияси тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2019 йилнинг декабрь ойи якунларига интернет тезлиги бўйича маълумотларни эълон қилди. Унда дунёдаги давлатларнинг мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 140 давлат ичида 134-ўринда қайд этилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 9,51 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 5,73 Мб/сония. Бу 2019 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 2 поғона баланроқ, бироқ 2018 йилнинг мос даврида нисбатан 23 та ўрин паст. 2018 йилда Ўзбекистон мобил интернет бўйича 111-ўринни эгаллаган. 

Симли интернет борасида Ўзбекистон 177 давлат орасида 108-ўринга жойлаштирилган. Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 22,49 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 22,42 Мб/сония тенг. Бу 2019 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 1 поғона баланд. 2018 йилнинг мос даврига солиштирганда ўзгариш бўлмаган.

1

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида мобил интернет тезлиги бўйича Литва — 22, Эстония — 31, Молдова — 53, Латвия — 51, Арманистон — 62, Озарбайжон — 59, Гуржистон (Грузия) — 63, Украина — 88, Россия — 96, Қозоғистон — 101, Қирғизистон — 111, Беларусь — 114, Тожикистон — 132-ўринда жойлаштирилган.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида симли интернет тезлиги бўйича Латвия — 26, Литва — 27, Россия — 46, Эстония — 47, Молдова — 50, Беларусь — 56, Украина — 58, Қозоғистон — 65, Қирғизистон — 85, Арманистон — 94, Гуржистон (Грузия) — 106, Озарбайжон — 109, Тожикистон — 117, Туркманистон сўнгги 177-ўринда жойлаштирилган.

Рўйхатда мобил интернет тезлиги бўйича Жанубий Корея, симли интернет тезлиги бўйича Сингапур биринчи поғонадан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг интернет

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг