Республика ГАИга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
02 июл 7350 1 дақиқа
Муродбек Отабекович Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган Шерзод Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси