Республика ҳудудига ҳафта охирида совуқ ҳаво оқими кира бошлайди
Бу қизиқ
−
06 Ноябрь 2020
197248 ноябрда республика ҳудудига Кавказ томондан совуқ ва нам ҳаво оқими кира бошлайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” Матбуот хизмати маълум қилди.
Кун давомида совуқ оқим республиканинг шимоли ғарбий туманларига тарқалади. Кечга бориб у Ўзбекистоннинг марказий туманларига ўтади. Ушбу жараёнда республика бўйича булутлилик ортади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғади. 8 ноябрь кечқурун ва 9 ноябрь эрталаб мамлакатнинг марказий ва жануби шарқий туманларида ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғирнинг қорга айланиш эҳтимоли бор, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Республика ҳудудининг катта қисмда ҳарорат 15-20 даража, шимолда 8-13 даража бўлади.
Кейинги ҳафтанинг бошида ҳам ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Республика ҳудудида тунги ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Динара Юсупова
LiveБарчаси