Рентген текшируви орқали коронавирусни аниқласа бўладими?  

Фойдали

image

Рентген хулосаси инсон организмида коронавирус инфекцияси бор-йўқлигини аниқлб бера олмайди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.

Мутахассис брифинг вақтида аҳоли орасида тез-тез учраб турган рентген хулосаси коронавирус ташхисини аниқлаштириб берадими, коронавирусни оддий аллергиядан қандай фарқлаш имкони бор, деган саволларга жавоб бериб шундай деган:

“Рентген хулосаси ушбу касалликни тасдиқлаб бермайди. Бу нотўғри фикр. Чунки ўпканинг сурункали касалликлари туфайли кечаётган ўзгаришлар ҳам рентгенда акс этиши мумкин. Рентген ва МСКТ ёрдамчи-қўшимча текширув усулларига киради. Шунингдек, касалликнинг қай даражада кечишини биз рентген тасвирларига қараб қўя олмаймиз. Чунки касаллик кечишини ҳар бир беморда индивидуал қараган ҳолда, унда кечаётган клиник белгилари, қоннинг кислород билан тўйиниш даражаси, махсус лаборатор текширув натижаларига  қараб аниқланади. Юқори малакали мутахассислар фикрига кўра, энг ишончли ташхисни тасдиқловчи усул бу вируснинг ўзини аниқловчи ПЗР (полимераза занжир рекацияси) усулидир.”

Мутахассис фикрича, ПЗР таҳлилда — юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидан олинган намуна орқали коронавирус генетик материали (РНК) бор ёки йўқлиги аниқланади. Намуна олиш нисбатан тез ва оғриқсиз кечади. Бу анализ касалликнинг яширин даврида ҳам ижобий натижа олиш ва барвақт ташҳис қўйиш имконини беради. 

“Аллергия мавсумий касаллик бўлгани сабабли шу даврда бемор ўзининг аллерголог шифокори билан маслаҳатлашиши керак. Яна шуни эътиборга олиш керакки, короновирус йўталдан ташқари ўзининг бир қатор симптомлари билан келади, масалан, тана ҳарорати кўтарилиши, мушакларда оғриқ, нафас қисиши, таъм ва ҳид билиш сезгиси йўқолиши ва ҳоказолар. Агар йўталингиз шу белгилар билан келадиган бўлса, ҳудудий поликлиникага мурожаат килинг. Чунки аллергия кўринишидаги короновирус касаллиги нафас сиқиши каби аломатларга олиб келиши мумкин”, дейди Барно Абдусаматова.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг