Рембрандтнинг шу кунга қадар номаълум бўлган икки сурати топилди
Маданият-санъат
−
11 Июль 2023
4407Рембрандт қаламига мансуб шу кунга қадар номалум бўлган икки портрет топилди. Уларда рассомнинг узоқ қариндошлари тасвирланган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Рембрандтнинг ноёб ва илгари номаълум бўлган портретлари Буюк Британиядаги шахсий коллекциядан топилди ва 11,2 миллион фунт стерлингга (14,3 миллион АҚШ доллар) сотилди.
“Christie” аукцион уйига кўра, суратларда рассомнинг қариндошлари тасвирланган. 1635 йил санаси билан имзоланган саккиз дюймли ушбу портретларда Голландиянинг Лейден шаҳридаги таниқли оилалардан бўлган бадавлат сантехник Ян Виллемсз ван дер Плуйм ва унинг рафиқаси Яапген Карельс тасвирланган. Уларнинг ўғли Доминиcус ван дер Плуйм Рембрандтнинг жияни Корнелия ван Суйтброэк билан турмуш қурган. Эр-хотиннинг Карел ван дер Плуйм исмли битта фарзанди бор эди. Унинг Рембрандт билан муносабатлари яхши эди. Ҳатто у рассомнинг тирик қолган ягона меросхўри Титусни ўз васиятномасига киритган.
Шунингдек, 1635 йилда, портретлар чизилган йили, бу қариндошлар Лейден шаҳридаги Рембрандтнинг онаси уйи ёнидан боғ олишган.
"Ғайриоддий томони шундаки, расмлар бутунлай номаълум эди. Улар ҳеч қачон ХIХ ёки ХХ асрдаги Рембрандт адабиётининг ҳеч бирида учрамаган, шу сабабли улар бутунлай номаълум эди”, дейди “Christie” аукцион уйи кафедра муовини Петтифер.
Санъат асарлари 1760 йил – эр-хотиннинг чевараси Мартен Тен Хов вафотигач оиланинг шахсий мулки бўлиб келган. Шундан сўнг улар қисқа муддат Варшавада, граф Винсент Потокки шахсий коллекциясида сақланган. 1820 йилдан бошлаб эса Париждаги “Baron d`Ivri”, сўнгра 1-барон Гленлён Жеймс Мюррей коллекциясдан жой олди.
“Улар катта, расмий буюртма қилинган расмлар эмас. Менимча, улар биз билган рассом чизган энг кичик портретлардир”, деди Петтифер.
Расмлар 6 июль куни Лондонда “Christie” аукцион уйининг “Old Master Part I” ким ошди савдосида 53,9 миллион фунт стерлинг (69 миллион АҚШ доллари) дан кўпроққа сотилди.
Эслатиб ўтамиз, Британия қироли Чарльз III нинг болаликда рангли қаламлар билан чизган суратлари Чарльз Ҳенсон аукционида 46 минг фунт стерлинг (тақрибан 59 минг АҚШ доллари)га сотилган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси