Реклама бозорини бошқарувчи давлат ташкилоти белгиланди
Жамият
−
20 Декабрь 2019
2948Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, Агентлик истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Истеъмолчиларга товарлар, уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотларни олиш имкониятини таъминлаш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Агентликка Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
LiveБарчаси