Регистон майдонида жанжал кўтарган шахс қамалди
3-саҳифа
−
11 Январь 2023 10217 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Регистон майдонида фуқароларнинг тинчини бузиб, майда безорилик содир қилган шахс 5 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
2022 йил 29 декабрь куни соат 23:30 да фуқаро М.Ш. Регистон майдонида маст ҳолатда, фуқароларнинг осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилган.
Унга нисбатан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.
Фуқаро М.Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель