Референдумда қатнашган машҳурлар (фоторепортаж)

Маданият-санъат

image

Бугун, 30 апрель куни соат 08:00 дан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида референдумда овоз бериш жараёнлари бошланди. Ушбу референдумда кўплаб санъаткорлар, шоу-бизнес вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғиёс Бойтоев ҳам сайлов участкасида бўлиб, референдумда овоз берди.

“Шуҳрат” медали соҳибаси, хонанда Озода Нурсаидова ҳам ушбу референдумда ўз овозини берди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткор Мавлуда Асалхўжаева ҳам референдумда иштирок этиб, овоз берди.

“Божалар” гуруҳи солисти, хонанда Жаҳонгир Позилжонов ҳам референдум участкаларидан бирида ўз овозини берди.

Кино ва театр актрисаси Дилноза Кубаева ҳам мазкур жараёнларда қатнашиб, овоз берди.

Журналист Анвар Азимов Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги референдум участкаларидан бирида ўз овозини берди.

Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова ҳам сайлов участкасида бўлиб, референдумда овоз берди.

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов ҳам ушбу референдум жараёнларида иштирок этиб, фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланди.

Шоу-бизнеснинг ёрқин вакилларидан бири хонанда Имрон ҳам референдумда ўз овозини берди.

Машҳур хонанда Лола Йўлдошева референдум участкасига овоз бериш учун борди.

Бундан ташқари, таниқли актёр Азиз Раметов ҳам ўз оиласи билан биргаликда сайлов участкасига бориб, овоз берди.

Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам ушбу референдумда ўз овозини берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг