Редиска ортиқча вазндан халос этади

Бу қизиқ

image

Унинг таркибида темир, магний, калий, кальций, фосфор, С, РР, В ва К витаминлари борлиги туфайли инсон танасига қувват бағишлайди. Шунингдек, у дармон-дориларга, айниқса аскорбин кислотасига, минерал тузларга бойдир. Бир кунда атиги бир марта редиска қўшилган салат ёки овқат тановвул қилсангиз, аскорбин кислотасининг бир кунлик миқдорига эга бўласиз.


 Редисканинг инсон организмига фойдаси қандай?


Редиска  вужудимизда овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, сафро ва пешоб ҳайдовчи восита сифатида таъсир қилади. Унинг таркибидаги хантал мойи эса ичакдаги микробларни ўлдириб, йирингли жароҳатларни бартараф қилади. 


Редиска меъда ва ичакларни тозалайди, суякларни мустаҳкамлайди. Қон босими ошган беморлар редискани сомонча шаклида тўғраб, қатиққа аралаштириб ейишлари керак. Меъда касали билан оғриганлар уни шўрвага солиб, пишган ҳолда истеъмол қилади. Жиғилдон қайнаганда редискани тиш билан қириб, селини ютсангиз, муаммодан қутуласиз. Редискали салатлар нерв тизими фаолиятини яхшилайди ва мушак тўқималарини мустаҳкамлайди.


 Қандли диабет билан оғриган беморлар редискани кўпроқ тановвул қилишлари лозим. Чунки у қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради. Шунингдек, семизлик дардидан қийналиб, озиш ниятида бўлган кишилар ҳам уни ҳар куни истеъмол қилишларини маслаҳат берамиз. Чунки у ичакларни тозалаб, организмдаги ортиқча холестеринни ювиб тушади.


Таомни ҳазм қилишга ёрдам беради


Редиска меъда касалликлари билан оғриганлар учун жуда фойдали неъмат. Негаки, унинг таркибидаги клетчатка ошқозон суюқлиги ишлаб чиқарилишига кўмаклашади. Агар кечки таомномада қовурилган, ҳазми қийин таом истеъмол қилсангиз, дарҳол редискали салат енг. Чунки у бундай таомларнинг тез ва осон ҳазм бўлишига ёрдам беради.


 Хотирани кучайтиради


Ҳар куни асосий таом билан бирга редиска қўшилган салат ейишга одатланинг. Таркибидаги фойдали витаминлар ақлий фаолликни ошириб, хотирани мустаҳкамлайди. Салат тайёрлашда майонездан эмас, ўсимлик ёки зайтун ёғларидан фойдаланинг, чунки ушбу сабзавот майонез билан фойдали хусусиятини йўқотиши мумкин.


 Касалликларни даволайди


Агар сизни радикулит безовта қилса, бир боғ редискани қирғичдан ўтказиб, икки қават докага ўранг. Сўнг оғриқ бераётган соҳага компресс қилинг.


Бош оғриғидан безор бўлсангиз, уни ҳам редиска ёрдамида даволаш мумкин. Бунинг учун 2-3та редиска шарбатини пешона, чакка ва кўз атрофига суртиб чиқасиз.


Агар қабзият қийнаса, ҳар куни ярим коса редискали салат истеъмол қилинг. Бундай салат учун бир боғ редиска, шивит ва кашнични майда тўғраб, қатиқ қўшиб аралаштиринг.


 Шарбати юз терисини озиқлантиради


Кўклам қуёши юз терингизда пигмент доғларни кўпайишига сабаб бўлдими? Бу муаммони редиска ёрдамида ҳал этса бўлади. Бунинг учун 2 ош қошиқ сметанага битта қирғичдан чиқарилган редиска, ярим боғ тўғралган кашнични аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани юзингизга суртинг-да, 15 дақиқага қолдиринг. Сўнгра илиқ сувда чайинг. Муолажа бир ҳафтада уч марта бажарилса, бир ойдан сўнг натижаси сезилади.


Агар юз терингиз қуруқлашиб кетаётгандек туюлса, эрталаб ва кечқурун битта редискани қирғичдан чиқариинг ва  шарбати билан юзингизни артинг. 15 дақиқадан кейин илиқ сувда чайиб олинг. Редиска шарбати юз терисини озиқлантириб, қуруқлашишидан ҳимоя қилади.


 Редискани арчиб еманг!


Редискадай ажиб неъматни исроф қилиб, пўстини ажратиб ейиш яхши эмас. Уни бир неча бор ювиб, банди, учи ва илдизларинигина қирқиб ташлаб, пўсти билан ейиш керак. Негаки, таркибидаги фойдали неъматларнинг асосий қисми пўстлоғидадир.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг