“Реал” жорий трансфер ойнасида яна ўйинчи харид қиладими? Анчелотти жавоб берди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасининг ҳозирги таркиби кучли эканлигини таъкидлади ва бошқа футболчи таклиф этмоқчи эмаслигини эълон қилди. 

“Рюдигер биз билан бахтли, Тчуамени ва Азар янги мавсумда жамоага ёрдам беришига ишонаман”, деган бош мураббий.

Мадрид клуби мазкур трансфер ойнасида Тчуаменини “Монако”дан 80 миллион евро эвазига харид қилди. Рюдигер эса эркин агент сифатида қироллик клубига келиб қўшилди.

Лука Ёвич, Марсело, Бейл ва Иско бу трансфер ойнасида эркин агент бўлиб жамоани тарк этди.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг