“Реал” юлдузи жиддий жароҳат олди

Спорт

image

Кеча, 1 февраль куни “Реал Мадрид” жамоаси ўз майдонида “Райо Валекано”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Учрашув аввалида “Реал” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этди. 

“Реал Мадрид” жамоаси футболчимиз Жуд Беллингем устидан ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг унинг чап оёғида ярим пай жароҳати аниқланди”, дейилади клуб баёнотида. 

Журналист Хосе Луис Санчеснинг хабар беришича, 22 ёшли футболчига чап оёғидаги пайнинг қисман шикастланиши ташхиси қўйилган. Шу сабабли ярим ҳимоячи тикланиш жараёнигача тахминан бир ой майдонга туша олмайди.

Шу тариқа, Жуд Беллингем “Реал Мадрид”нинг Португалиянинг “Бенфика” жамоасига қарши Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги ҳар иккала учрашувида ҳам (17 ва 25 февраль кунлари) майдонга туша олмайди.

Шунингдек, ярим ҳимоячининг Ла Лига доирасида “Валенсия” (8 февраль), “Реал Сосьедад” (14 февраль), “Осасуна” (22 февраль) ва “Хетафе” (1 март) жамоаларига қарши бўладиган тўртта учрашувни ҳам ўтказиб юбориши эҳтимоли юқори.

Маълумот учун, Жуд Беллингем жорий Ла Лига мавсумида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

жароҳат Жуд Беллингем “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг