“Реал” ЕЧЛда катта даромад йўқотди – ОАВ
Спорт
−
31 Январь 2658 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси UEFA Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичида 9,2 миллион евро миқдорида молиявий йўқотишга учради. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, “қироллик клуби”нинг “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Бенфика” жамоаларига қарши учрашувлардаги мағлубиятлари жами 6,3 миллион евро зарар келтирган. Шунингдек, турнир жадвалида сўнгги турда учинчи ўриндан тўққизинчи поғонага тушиб кетиши яна 1,9 миллион евро йўқотишга сабаб бўлган.
Нашрнинг ёзишича, “Реал Мадрид” плей-офф босқичига чиққанлиги учун 1 миллион евро мукофот пули олган. Агар жамоа 1/8 финалга тўғридан тўғри йўл олганида, ушбу сумма 2 миллион еврони ташкил этар эди.
Маълумотларга кўра, агар Испания гранди Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига чиқиш учун плей-офф босқичида мағлуб бўлса, клуб яна 11 миллион евро йўқотиши мумкин. Умумий босқич якунларига кўра, “Реал Мадрид” жами 39 миллион евро мукофот пулига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид жамоаси 1/8 финал босқичига чиқиш учун плей-офф босқичида Португалиянинг “Бенфика” жамоасига қарши майдонга чиқади.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль