“Реал” яна бир жиддий йўқотишга учради
Спорт
−
18 Декабрь 2023 3978 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Давид Алаба “Вилярреал”га қарши Испания чемпионатининг 17-тур учрашувида (4:1) жароҳат олди. Бу ҳақда “Реал” клуби расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, тиббий кўрикдан сўнг австриялик футболчининг чап тиззасида жароҳат аниқланган. Футболчи яқин орада операция қилинади.
Бунгача “Реал”нинг икки футболчиси Алабага қўйилган ташхис билан сафдан чиққанди. Дарвозабон Тибо Куртуа ва ҳимоячи Эдер Милитао шундай жароҳат олганди.
Маълумот учун, австриялик ҳимоячи 2021 йилнинг ёзида “Бавария”дан эркин агент сифатида испан клубига ўтган эди. Жорий мавсумда у “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь