“Реал” ва “Барселона” “Байер” аъзоси учун курашмоқчи

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” ва ”Барселона” клублари “Байер” ҳимоячиси Жонатан Тага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Кристиан Фальк Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Реал” “Байер” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган ҳимоячи вакиллари билан музокара олиб борган. “Барселона” ҳам вазиятни кузатиб бормоқда ва немис ҳимоячисига таклиф билан чиқишга тайёр. Та 2025 йилнинг январида келажаги ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Жонатан Та 2015 йилнинг ёзида “Гамбург”дан “Байер”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда футболчи немис клуби сафида тўртта ўйинда майдонга тушди. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, 28 ёшли футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Байер Жонатан Та

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made